“Камалак юлдузлари” ким еканлигин аниқлаймиз

25 ноябр куни Нукус шаҳридаги “Прогресс” таълим ва ривожлантириш марказида “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
 

“Камалак юлдузлари” танловини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этишлари учун имконият яратиб бериш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка бўлган интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини асраш, ривожлантириш ҳамда давом эттиришдир.


Танловнинг Республика босқичида 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 600 дан ортиқ ёшлар 6 йўналиш бўйича беллашдилар.

Қуйида танловнинг E” йўналиши — тасвирий (графика, ранг-тасвир, ҳайкалтарошлик) ва амалий санъат (зардўзлик, дўппидўзлик, қуроқчилик, гиламдўзлик, қўғирчоқчилик, каштачилик, гобелен, батик, наққошлик, ганчкорлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, кандакорлик, тоштарошлик)  гуруҳларида болаларнинг асарини намойиш этамиз.

Рембаев Шерзод, 12 ёшда, Тахиаташ туманидан. Ёш ёғоч оймакор. Шу пайтгача ёғочда 50 дан ортиқ турли хил сувенир ясаган ойган.



Нурғабулова Қундызай, 13 ёш. Тахракўпир туманидан. Ҳайкалтарош устаси. Шу кунгача лойдан 100 ва ундан кўп ҳайкаллар ясаган.







Оразбаева Шахноза, 13 ёш. Нукус туманида дунёга келган. У амалий санъат билан 1 йилдан буён шуғулланиб келмоқда ва Шу вақтгача 100дан ортиқ сувенир ва Қорақалпоқ халқига тан болган ҳайкалчалар ясаб келмоқда.





Элмуратов Динмухаммед, Чимбой тумани туғилган, 11 ёшда. Ёш рассом. 1 йил ичида 100 дан ортиқ расм чизган.



 



Шахсанем Акимниязова, 14 ёш. Нукус шаҳри туғилган. 4 ёшдан бошлаб каштачилик билан шуғулланиб келмоқда. Шу пайтга қадар 50 дан ортиқ турли хил кашталар тўқиган.



Жуманазарова Феруза, 11 ёшда. Хўжайли туманида дунёга келган.

2017 йилдан бошлаб ҳайкалтарошлик билан шуғулланади. Шу пайтгача 50 га яқин ҳайкалчалар ишлаган.


                                                                                                           Ислам Турганбаев

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Dunyodagi eng chiroyli ko’chalar

Кто и зачем создал подводный музей?